Шайх Ҳазратлари, Менда Қуръони каримни ўзбек тилдаги тафсири бор. Мен ўзимни бир гуноҳ ишимни ташлашим учун, китобни қўлимга олиб бошка қилмасликка қасам ичган эдим. Лекин қасамни адо қила олмадим. Яна шу ишимни такрорлаб қўйдим. Бу ҳол менда 3 марта такрорланди. Ҳазрат, хар бузилган қасамим учун каффоратига 3 кун рўза тутсам, жами 9 кун рўза тутиб берсам, каффоратни бажарган бўламанми? Бу иш анча олдин бўлган эди. Ҳозир шуни ўйлаб жуда қийналяпман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ундан олдинги каффоротларга ожиз бўлсангиз, мазкур рўза қасамхўрликнинг каффороти бўлади.