Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

40 кун масжидда жамоат билан намоз ўқиш

09:52 / 22.02.2021 | Qahramonxoja | 2194

Ассалому алайкум! 40 кун 5 махал Имом Аллоҳу Акбар деб намозни бошлагунига қадар масжидга етиб бориб намозларини адо қилса Аллоҳдан нима соралса ижобат болади деган ҳадис борми? Баъзи жойларда 40 махал 8 кун оқиса ҳам болади дейишди. Илтимос шу саволимга аниқлик киритиб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى لِلَّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا فِي جَمَاعَةٍ يُدْرِكُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَتَانِ: بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ، وَبَرَاءَةٌ مِنَ النِّفَاقِ  

Анас Ибн Моликдан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қириқ кун биринчи такбирага етишиб жамоатта намоз ўқиса, унга икки озодлик ёзилади, дўзаҳдан озодлик ва нифоқдан (мунофиқликдан) озодлик», дедилар».
Имом Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat