Ассалому алайкум! Мен жарроҳ бўлиб ишлайман. Жарроҳлик амалиётидан аввал операция муваффаққиятли ўтиши ва савобга дохил бўлишим учун қайси дуони ўқишим керак?
Ва алайкум ассалом!
عن أبي الدرداء رضي الله عنه، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من قال في كل يوم حين يصبح وحين يمسي: حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ سبع مرات، كفاه الله تعالى ما أهمه من أمر الدنيا والآخرة
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува роббул аршил азийм» деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар. Дуонинг маъноси : Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг раббидир. Валлоҳу аълам!