Ассалому алайкум "Муаллифлар рухсатини олмасдан туриб уларнинг асарлари ( китоби (диний ,дунёвий) яъни бу каби китобларнинг интернетда тарқалган электрон шаклларидан ёхуд интернет саҳифаларидаги маълумотлар, масалан ,сизларнинг ушбу Зикр аҳлидан сўранг нинг савол-жавоблари)ни нусхалаб олиб ўзим учун ва савоб умидида бепул ҳолича биродарларимга ўзим китоб шаклига келтириб беришим ҳаром амалми ? 2. Яъни айтганларим ўша маълумотлар электрон китоб ҳолида , ёки Интернетда видео ёки расм шаклида менга ижтимоий тармоқлардан келиб қолади ва баъзан айрим маълумотларни ўзим излаб топаман ( маълум бир соҳага оид тестлар, табобатга оид маълумотлар, расмлар ва шу кабилар.Уларни эгаси аслида фойдаланувчилар учун тақдим этган ,деб ўйлаб муаллифларидан сўрамасдан фойдаланаман, ва Баъзан малумотларни таржима қилиш орқали фойдаланиб тайёрлов курсларида Қўлланма сифатида ишлатаман. Баён қилганларим ичида нусхалаб фойдаланишнинг ҳалол бўлганларини ёзиб изоҳлашингизни кутиб қоламан . 3. Агарда юқорида ёзганларимнинг барчаси Динимизда ҳаром бўлса қандай Ҳалол йўл билан уларни амалга ошира оламан?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳаром эмас. Тўплаганларингизни бизга тегишли бўлганини ташласангиз кўриб берамиз.
2-3). Рухсатини оласизда. Валлоҳу аълам!