Ассалому алайкум! Архивдан шуни билдимки менга ўхшаш простатит касали борлар сохиби узр хисобланар экан. Ва сохиби узрларнинг тахорати намоз вақти учун хисобланар экан (яъни намоз вақти киргандан шу вақт чиққунча) Жума кунлари жума намозга бориш учун 11;30да уйдан тахорат қилиб чиқаман, лекин пешин вақти хозирги пайтда 12;37да киради. Саволим 12;30 гача сохиби узр холати содир бўлса мен жума намози пайтида тахоратли бўламанми? 2. Сохиби узрлар хақида хадис ёки оят ёки бирор бир нарса келтирилганми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳозирги кунда ҳамма масжидда таҳоратхона ва иссиқ сувлар мавжуд. Бориб таҳоратни янгилаб олинг.
2). Ҳа, келтирилган. Валлоҳу аълам!