Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юпқа пайпоққа масҳ тортиш

11:57 / 11.12.2019 | Abdullah | 2584

Ассалому алайкум! Қуйидаги нотўғри фатвони жўнатишмоқда ва икки имом рухсат берган дейишяпти. "Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобини ўқиб чиқдим жуда кўп фойдали далиллар ёзилган экан, лекин айни шу нарса йўқ экан. Бунга қандай раддия билдирамиз: ҚАРАНГКИ ҲАНАФИЙ УЛАМОЛАР ҲАМ ЮПҚА ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ ЖОИЗЛИГИНИ АЙТИШГАН ЭКАН. Баъзи уламолар ҳар қандай пайпоққа масҳ тортиш жоиз, деган фикрни айтишган. Бу ҳақда Нававий роҳимаҳуллоҳ шундай дейди: "Асҳобларимиз, яъни шофеий мазҳаби уламолари Умар ва Алидан (розияллоҳу анҳумо) юпқа пайпоққа ҳам масҳ тортиш жоиз, деган фикрни ривоят қилишган. Бу фикрни имом Абу Юсуф, имом Муҳаммад, Исҳоқ ва Довуд (Зоҳирий)лардан ҳам ривоят қилишган” (“Ал-мажмуъ” 1/500). Шайх Албоний ва шайх Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳлар ҳам шу фикрни қўллаб қувватлашган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу таржима имомларимизга қилинган тухматдир. Икки имом Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимолар(пайпоққа эмас) жавробга масҳ тортиш жоиз деганлар. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳам умрларининг охирида шунга рухсат берганлар. Ўша жавробнинг шартларини ҳам айтишган. Жавобда юпқа пайпоқ деб хиёнат қилишган. Чунки, ўқиганлар юпқа пайпоқдан жавробнинг шартига тушмайдиган бозорларимиздаги оддий пайпоқларни тушунишади. Уларда эса, ўша имомларимиз шарт қилишган сифатлар топилмайди. Жавроб теридан бошқа(теридан бўлганини хуффун дейишади)нарсадан қилинганига айтилади. Жавроб қалин материял, жун, сунъий мачалкалар ва кийгиз этик кабилардан қилинган маҳсидир.  Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. Валлоҳу аълам!

Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг. 

http://fiqh.uz/maqola/371

Топ рейтинг www.uz Openstat