Ассалому алайкум! Мен дўстларимга бир вақтлар қолдирилган намозларни кўпроқ ўқиб тугатиш учун "Қолдирилган фарз намозларнинг пешин, аср ва хуфтон намозларида 3-4 ракатларида уч марта тасбех айтиб қўйса кифоя экан" деб тавсия қилган эдим. Бошқа биродаримиз эса яқинда "бир намоз вақти чиқиб иккинчи намоз вақти киришни бошласа ана шу тартибда ўқиш мумкин. Бўлмаса бу тарзда ўқиб юришни касб қилиб олса ёмон бўлади" деди. Саволларим: 1. Мени тавсиям тўғри эдими? 2. "Ана шу тавсиямга асосан улар 3-4 ракатларда тасбех айтиб Фотиха сурасини ўқимай қўйишларига сабабчи бўлиб гунохкор бўлиб қолмадимми?"
– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!