Ассалому алайкум. Ром очиш, ( ёш бола қўрқар экан буни бир М.......хон деган эшон га олиб бориб ўқитиш керак дейишди ва яна ромҳам очиринглар дейишди ). Олиб боришди ўқитишди китобга қараб ром очишди бола қўрган ёшлигида асорати бор 3-4 ўқитиб юборинглар дебди(ўзим иштирок этганим йўқ). Ром очишда бир неча саволлар берар экан. У одам таниқли ва кўп инсонлар боришади ҳурмат қилишади ва кўп жойларга чақиришади. Бу ром очиш дегани менда шубҳа уйғотди.
– Ва алайкум ассалом! Зийрак экансиз. Динда ром очиш деган нарса йўқ. Аллоҳ таоло "Моида" сурасида марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
90. Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз.
Сўнгра иймон келтирган бандаларига хитоб қилиб:
«Бас, ундан четда бўлинг», – демоқда.
Яъни «Шоядки, ушбу ифлосликдан ва шайтоннинг ишидан четда туриш мўмин бандаларнинг нажот топишларига сабаб бўлса», – демоқда. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!