Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози ҳақида

22:17 / 03.08.2016 | Kodirbek | 2568

Ассалому алайкум! Давлат тўнтарилишида иштирок этган, ёки бирор фитна чиқариб, тeррористик фаолияти давомида ҳалок бўлган фитначи, тeррорист ёки хоин мусулмоннинг жанозаси ўқилмаслиги ҳақида эшитгандим. Шунга ўхшаш ҳадислар борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўликка жаноза намози ўқиш фарзи кифоядир. Жаноза намози такбир айтиб, сано ўқиш, яна такбир айтиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш, яна такбир айтиб, дуо ўқиш, сўнгра такбир айтиб, салом беришдан иборатдир. Биринчи такбирдан бошқада қўлни кўтармайди. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради. Учинчи фарз – маййитга намоз ўқиш. Маййитга намоз ўқишнинг ҳукми. Мусулмон маййитга жаноза намози ўқиш фарздир. Илло, тўрт хил ўликка: боғийлар, йўлтўсарлар, тарафкашлар ва шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга жаноза намози ўқиш фарз эмас. 1. Боғийлар. Имомнинг итоатидан чиққанлар унга қарши урушда ўлсалар, уларни ювилмайди ва жаноза намози ўқилмайди. 2. Йўлтўсарлар. Мусулмонларнинг йўлини тўсиб, куч ила молини тортиб олишни қасд қилганларга ҳам жаноза намози ўқилмайди. 3. Тарафкашлар. Ўз қавми ва қабиласига тарафкашлик қилиб, кўплашиб бошқаларга зулм қиладиганларнинг жанозаси ўқилмайди. 4. Шаҳарда очиқдан-очиқ қурол ила тажовуз қиладиганлар ҳам йўлтўсарларга ўхшаб кетадилар. Уларнинг жанозаси ҳам ўқилмайди. Ота-онасидан бирини ўлдирган шахснинг жанозаси ҳам ўқилмайди. Ўзини ўзи ўлдирган одамнинг намозини оддий одамлар ўқиса бўлади. Имом Абу Юсуф ва Ибн Ҳумомнинг қавлига биноан, унга жаноза ўқилмайди. ("Кифоя" китобидан). Сиз айтган фитначиларни боғий дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat