Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўзимнинг каффорати қандай?

21:14 / 02.05.2021 | Begaliyeva Zilolaxon | 1232

Ассалому алайкум! 1 нафар фарзандим бор, бир неча йилдан бери яна фарзанд кўриш истагидамиз, лекин соғлигимдаги бир қанча сабабларга кўра бунинг имкони бўлмаябди, шифокорлар ЭКО қилишни тавфсия қилишди. Келаси ой ушбу муолажани бошламоқчимиз Ин ша Аллаҳ. Мени қийнаётган нарса шуки, биринчи фарзандимни дунёга келтираётган вақтим тўлғоқ оғриқларига чидай олмай тўлғоқ вақтида дардга енгиллик қилибми, ёки ёшлик қилибми оғзимдан "Бошқа туғмайман" деган гапни айтиб юборганман, қайнонам шу заҳоти ундай деманг деб оғзимни беркитганлар. Ҳозирда ушбу сўзларимдан жуда қаттиқ пушаймонман. Аллоҳдан мағфират сўрамоқдаман. Саволим шуки ушбу сўзларимни каффоратини тўлашим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапнинг ўзига каффорат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat