Ассалому алайкум! 1) Киши бир қариндошиникига ёки бир мехмонга бориб ўша ерда қолса ва ўша кечаси унда эхтилом бўлиб қолса, у ўзини уйига боргунча таяммум қилиб намоз ўқиши мумкинми? Бировнинг уйида ювиниш, яъни ғусл қилишга баъзан бироз хижолат ва уяладигон холат бўлиб қолади. Чунки эхтиломда ички кийимдан ташқари бошқа кийимларга хам маний тегиб қолса ўша кийимларни хам ювиш керак бўлади. Бунақа холатни сизу биз тушунамиз ва шариатда "Шарм" йўқ деймиз. Лекин мехмонга борганда ўша уй эгалари тушунмайдиганлари хам бўлиши мумкин. 2) Баъзан эхтилом кетма кет бўлади. 4 баъзида 5 кун хар куни эхтилом бўлади. Ва хар куни ғусл қилишга мажбур бўлиб қоламан. Бу совуқ кунларда баъзан хар куни ғусл қилавериб касал бўлиб қоламан. Шунақа холатларда касал бўлиш эхтимоли бўлса таяммум билан намоз ўқиса бўладими? 3) Киши бир уятсиз видеога кўзи тушиб қолиб ва унда шахват билан маний чиқса "Зино" қилган билан тенг гунох оладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Билмадик.
2). Ҳолатни ўзингиз баҳоланг, ҳақиқатан шамоллаб зарар етадиган бўлса жанобатга таяммум қилиб намозга таҳорат қиласиз.
3). Кўз зиносини қилган бўлади. Валлоҳу аълам!