- Аввало намозга шунчалик аҳамият берганингиз жуда яхши иш. Аллоҳ таоло сизга шифо берсин! Намозларни тўлиқ ва ҳузур билан ўқиш бахтини ато қилсин! Одатдаги қоидалар соғлом ва шароити бор кишилар учун. Беморлар имконига қараб ўқийдилар. Кўз билан имо қилиб бўлса ҳам. Бундай шароитларда кийимда сиз айтган миқдорда нажосат бўлса ҳам рухсат.