Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муртадлик

17:53 / 01.03.2021 | Мр.Шавкат | 1583

Ассалому алайкум! Юртимизда тобора динсизлар кўпаймоқда, мен уларнинг аксари билан мулоқот қиламан. Айтишича олдин уларнинг кўпи мусулмон бўлишган, хаттоки 25 йиллар давомида масжидларнинг олд сафларида бўлишган, кейин муртадлашган. Сабаби кўплаб саволлар туғилган жавоби эса мавхум, жавоб олишолмаган. Мен хам мусулмонман Алхамдулиллах, олдинлари оддий тақлидчи эдим, нега мусулмонсан дейишса отам мусулмон бўлгани учунда дердим, хозирда кўплаб китоблаб ўқиб анча савиям ўсди. Тафаккур қилишни севаман ва мендаям кўплаб саволлар туғилади, ахли илмларга бераман, аммо мантиқий аниқ жавоб ололмайман. Мени бир нарса тинчлантиради мен Аллоҳнинг адолатига ва яширин хикматлари борлигига ишонаман, иншааллах бу саволларни Аллоҳга тўғридан тўғри қиёматда берарман. Аммо дарров динсизга айланмаслик керак. Инсон ақли етмаган нарсага дарров ишончи сусаяди, ахир Аллоҳ мукаммал ва ақлимиз чегараланган. Шунака жавобсиз саволлар туғилмаслиги ва азоб бермаслиги учун нима қилишим керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз айтиб турибсиз, динимизни чуқур ўрганишга ҳаркат қилишимиз керак. Мутлақо кофир ва мушриклар Қуръонни тафсирини ўрганиб мусулмон бўлишаётган бир пайтда мусулмонларни диндан узоқлашаётгани улар тафсир ўқимаётгани, динини чуқур ўрганмаётганидан бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat