Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли китоблар билан овқатланиш

00:00 / 14.01.2010 | eski savollar | 2321
Ассалому Алайкум Устоз Шайх жаноблари.Касбим Шифокор-нейрохирургман. Хизмат тақозоси билан бошқа давлатларда (асосан асосий аҳолиси христианлар бўлган) шаҳарларда малака ошириш ва илмий-амалий анжуманларда бўламан. Албатта касбдошларимиз билан шифохоналарда ва уларнинг уйларида меҳмондорчиликларда бўламиз. Улар тайёрлаган таомлардан тановул килишимиз тўғрисида сўрамокчиман.Албатта улар мен ва ҳамюртларимиз мусулмонлигини ҳисобга олиб, ҳурмат юзасидан бизларга мос таомлар тайёрлашга ҳаракат килишади. Саволим қуйидагича:1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахли китоблар таомларидан ейишга рухсат берган ҳадисларини кенгрок ёритиб берсангиз. 2. Айрим дўстларимиз "Уларни идишларида аввал динимизда ҳаром килинган овкатлар тайёрланган, шунинг учун уларни ҳалол овкатлари ҳам истеъмолга яроқсиз" - деган гаплари кўнглимизга шубха солмокда.3. Ҳалол ҳайвон гўштлари солиб тайёрланган овкатлари (шаръий коидалар асосида сўйиб тайёрланганлигини билмаган ҳолда) истеъмоли ҳақида.Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Сизнинг динимиз ривожига қўшаётган хизматларингиздан Яратганнинг Ўзи рози бўлсин.Андижондан мухлисингиз Мадаминжон Комилжонович Турсунов

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:“Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир», деган.Ислом мусулмонларга номусулмонлар билан бирга тинч-омон яшашга рухсат берган. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Модомики, мусулмонлар жамиятда бошқа дин вакиллари билан биргаликда яшар эканлар, табиийки, ўртада турли шаклда яқин алоқалар бўлиши, ўзаро борди-келди қилишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, мусулмонларга аҳли китобларнинг сўйган сўйишлари ҳалол қилинган. Бу оятда «таом» сўзи қўлланган, аммо ундан аҳли китобларнинг барча таомлари, жумладан, чўчқа ёки бошқа ҳаром ҳайвонларнинг гўшти, ароққа ўхшаш ичимликлари ҳам ҳалол экан-да, деб тушунилмаслиги керак. Бу нарсаларнинг ҳаромлиги ўз-ўзидан ҳаммага маълум. Асли ўзи ҳалол бўлган бошқа нарсалар ҳақида ҳам аввал айтиб ўтилди. Демак, бу ерда гап гўшти асли ҳалол бўлган ҳайвонлар аҳли китобларнинг динлари асосида сўйилган бўлса, ҳалол бўлишлиги ҳақида кетмоқда.Баъзи кишилар: «Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир», де-йишлик нима учун керак бўлди экан? Улар Қуръон ҳукмига амал қилишмайди-ку? Ҳалол-ҳаромнинг фарқига ҳам боришмайди-ку, дейишлари мумкин. Уламоларимиз бунга жавобан: «Мазкур хитоб мўминларга қаратилган, сизлар ҳам уларга ўз таомингиздан берсангиз бўлаверади, деганидир», – дейдилар.2. "Уларни идишларида аввал динимизда харом килинган овкатлар тайёрланган, шунинг учун уларни халол овкатлари хам истеъмолга яроксиз" - деган гапга келсак, бизнинг шариатимизда ювиш билан барча нарса покланади. Фалон нарса теккан идишни қатрон қилиш керак каби гаплар ортиқча гаплар.3. Халол хайвон гуштлари солиб тайёрланган овкатларни шаръий коидалар асосида суйиб тайёрланганлигини билмаган холдаги истеъмоли хакидаги гапга келсак, ундай нарсаларни сўраб-суриштирилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat