Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокотуҳ, устоз!Ҳорун Яҳёнинг филмларини кўрганимдан кейин Имом Маҳдий тўғрисида қизиқиб қолдим.Имом Маҳдий тўғрисида сизнинг сайтддаги китобингиздан ўқидим. Кейин “Қиёмат аломатлари” деган китобни ўқидим. Бу китобда Имом Маҳдий тўғрисида бир қанча ҳадислар келтирилган. Унинг тепа сочи йўқлиги, бургутбурун бўлиши, отасининг исми Абдуллоҳ, ўзининг исми Муҳаммад бўлиши тўғрисида ёзилган. Лекин бу ҳадислар сиз келтирган ҳадислар орасида йўқ экан. Саволим шуки, 1.Имом Маҳдийнинг тепа сочи йўқлиги, бургутбурун бўлиши, отасининг исми Абдуллоҳ, ўзининг исми Муҳаммад бўлиши ҳақидаги ҳадислар саҳиҳми? 2. Сиз унинг шахсий сифатларини қанақа деб ўйлайсиз? Илтимос саволимни назарингиздан четда қолдирманг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Отасининг исми Абдуллоҳ ва ўзининг исми Муҳаммад бўлиши тўғри, холос. Ҳадисда келмаган шахсий сифатлар ҳақида ўйлаш ақлсизликдир.