Ассалому алайкум! Ота-онам намоз ўқишмайди диндан илми йўқ инсонлар. Харомдан топиш, бировни хаққидан қаттиқ қўрқишадию лекин барибир ширк амаллар кўп уйимизда. Улар яхши инсонлар фақат уларни ташқи мухит шундай қилиб қўйган. Онамни оталари жуда мукаммал бўлмаса хам исломга риоя қилган. Ўша пайтлар уларни кўпчилик қолоқ деп менсимаган, тушунчасиз инсонлар кулишган. Хали хозиргача дадам тараф қариндошлар раҳматли бувам ва тоғаларимни ҳаромдан тийилгани учун ўзларича хақоратлаб паст назарда қарашади. Болалигидан бери онамда шу исломга нисбатан психологик травма мавжудлиги сабаб мени бундай яшамаслигимни айтиб менинг амалларимга хам қарши. Эсимни таниганимдан бери яшаётган мухитим ва оиламиздаги саёз тушунчаларга норози бўлип ўзимни айтганинимни қилиб доим ота онам билан келишолмай қолаверганим сабаб менга ишонишмайди. Уни устига исломни ўйинчоқ қилиб ўзини мўлла деп ҳаром ишлар қилиб юрган кишиларни айтип "сен хам шундайсан. Шу ёшингача доим бизга қаршисан фақат ўзинг билганингни қиласан сенга ишонмайман" деб қаттиқ йиғлаб юрагимни оғритишади. Яхши гап таъсир қилмаябди умуман. "Аввало мени рози қил сенга ёмонлик тиламаймиз" дейди онам. Қаттиқ қўрқаман уларни гунохларидан. Уларни тезроқ ҳидоят топишини, уйимни исломий мухит қилишни хохлайман ва фарз намозларимда хам тахажжудда хам доим дуодаман. Ота онамни ҳидоят топиши учун қандай дуоларни айтай? Ҳидоятга сабаб Қуръоний дуолар борми? Улар хам иймон лаззатини тотишсин Аллоҳни танишсин...
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг ўзида ҳам бироз интилиш бўлиши керакда. Бўлмасам пайғамбар алайҳиссаломдек зот Абу Толиб ҳақида дуо қилдилар ижобат бўлмадику. Валлоҳу аълам!