Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

20:53 / 29.04.2019 | Nasibulloh | 2469
Ассалому алайкум! 1. Тасбеҳ намозини ўқиганда “субҳана роббиял ала ва субҳана роббиял азим” ни айтмаймизми? Буларни ўрнига "СубҳанАллоҳ валҳамдулиллаҳ вала илаҳа иллаллаҳу ...." ни айтамизми? 2. Тана бўғимлари садақаси учун ҳар куни эрталаб ва кеч пайт 3 мартадан айтиладиган дуо бор экан " Аллоҳума ма асбаҳа бийди немати ауби ҳадим мин ҳолқиқ ҳамд ваҳдака шалак фалакал ҳамду валакал шукри". Шу дуони арабча ёзилиши ва бу дуо ҳақида ҳадис бўлса ёки бошқа бир маълумотлар беришингизни илтимос қиламан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Айтилади.
2). Ҳадисда бўғим ҳақида гап йўқ. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ غَنَّامٍ الْبَيَاضِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ، فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ يَوْمِهِ، وَمَنْ قَالَ مِثْلَ ذَلِكَ حِينَ يُمْسِي فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ لَيْلَتِهِ 

Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма! маа асбаҳа бии мин неъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакал ҳамду ва лакаш шукр» деса, батаҳқиқ, ўша куннинг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди», дедилар».
Шарҳ: 
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Мен билан бирга тонгга кирган ҳар бир неъмат Сенинг ёлғиз Ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Бас, ҳамд ҳам, шукр ҳам Сенгадир». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat