Ассалому алайкум! Илтимос жавоб беринглар, бу мен учун жуда муҳим 1- Мен базида тахорат олаётганимда оёғим бермоғини тирноғи ва этини орасига қотган йиринг топланган болади, буни олсам йиринг чиқишидан хавотирда, устидан ювиб тахорат олиб ибодат қиламан. Шу ҳолатда тахорат тахорат боладими? 2- шунда тахорат қилиб намоз ўқиб болганимдан кейин қарасам, йиринг сув теккани учун эриб/юмшаб қолади, шу холатда эриган йирингни артиб ташлаб ўша ерни ювиб қойсам бўлаверадими, ёки қайта тахорат олайми? 3- шу йирингни базида олиб ташлаб кейин тахорат қиламан, намоз ўқиб бўлиб қарасам, йиринг чиқиб қолган болади, шунда тахорат кетган боладими? Минг бор узр бирданига 3та савол бердим, хаммаси тахорат ҳақида болгани учун битта бермасам болмасди. Аллоҳ хаммамиздан рози болсин Амин.
– Ва алайкум ассалом! Ўша ерни ювинг, намоз ўқимасдан олдин юмшайди, артиб сув теказиб олинг, кейин намоз ўқинг. Оқадиган даражада йиринг чиқмаса таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!