Мен ҳажни адо этиш мақсадида “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан фойдаланган эдим. Ўқиш жараёнида жуда тасирланган эдим. Пайғамбаримиз(С.А.В)га салом бериш, Каъбага биринчи кўз тушиши, арофатда туриш ҳолатларини ҳис қилиб йиғлар эдим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ насиб қилиб шу йил ҳаж ибодатини адо этдим. Аллоҳ ҳажж мабрур қилган бўлсин. Саволим шуки, ҳаж сафари мобайнида йиғлай олмадим. Қалбимда қандайдир касал борми, шундан қўрқувдаман.