Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳда шоҳидлар ҳақида

00:00 / 14.10.2012 | eski savollar | 2236
Ассалому алейкум ҳурматли Шайҳ Жаноблари. Руҳсатингиз ила 2 савол берсам. О'зим чэт элда вақтинча яшаётганимга қарамасдан Сизнинг китобларингизни о'зишни давом этяпман. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ Субҳанаҳу Таала Сизга берган илм орқали ва Сиз китобларингизда масалаларни жудаям батафсил ёритиб берганингиз сабабли мен анча нарсани билиб олдим. Кеча мен қатнайдиган масжидга бир имом ма'руза қилдилар (имом Ҳанафий мазҳабда эмас) ва айтдиларки,: "Имом Абу Ҳанифа (р.а.) никоҳда 2 эркак шоҳид бо'лиши шарт, агар 2 эркак топа олмасангиз 1 эркак ва 2 аёл билан никоҳ то'г'ри бо'лади, деб фатво берган. Абу Ҳанифа (р.а.)нинг далиллари шуки, Қур'ондан тижорат масаласида шундай келган, яни 1 эркак ва 2 аёл бо'ласа бо'лади. Лекин Пайг'амбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг ҳадисларида айтилишича фақат 2 эркак билан никоҳ қабул бо'лади, ва барча уламолар Абу Ҳанифа (р.а.)нинг бу фатволарини қабул қилмаганлар" - деб айтдилар. Савол: Ҳақиқатан ҳам Абу Ҳанифа (р.а.)нинг далиллари фақат Қур'онда тижорат масаласида келган оят бо'лганми эки келган имом ҳамма нарсани айтмадилар-у, лекин мазҳаббошимизнинг бошқа далиллари бо'лганми? Агар шундай бо'лган тақдирда ҳам қайси уламолар буни қабул қилмаганлар?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша имом шофеъий мазҳабида бўлса керак. Аммо имом Абу Ҳанифа бу ҳукмни ёлғиз ўзлари айтган эмаслар, бошқа имомлар, хусусан, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам шундай ҳукм қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat