Ассалому алайкум! Мен ёшлигимдан рахматлик бувам ва бувим рухларига атаб дуо қилардим. Доим кечаси ухлашдан аввал уларни эслаб охиратлари обод бўлишини сўраб ўзим билган сураларни (Ихлос, Фалақ ва Нос суралари) ўқиб кейин ухлардим. Бу менга анча йиллардан бери одат бўлиб қолган. Яқинда бир танишим кечаси яъни қуёш ботганида қилинган бундай дуолар қабул бўлмайди деб айтди.
– Ва алайкум ассалом! Танишингиз нотўғри айтибди. Сиз тўғри қилаётган экансиз. Давом этаверинг. Валлоҳу аълам!