Ассалому алайкум! Мен улаштирилганман, яқинда тӯйим Иншоаллоҳ. Бӯлажак келиннинг ота-онаси уни чақалоқлигидан аммаси ва поччасига берганлар (уларнинг қизлари йӯқлиги учун). Қиз аммаси ва поччаси ёнида улғайган. Муаммо шундаки шу пайтгача унинг ӯзига ҳақиқий ота-онаси кимлиги айтилмаган. Биз унинг ота-онаси (яъни аммаси ва поччаси)-га унинг ҳақиқий ота-онаси кимлигини айтиш кераклигини ҳамда никоҳ ӯқилаётганда ҳақиқий отасининг номи айтилиши кераклигини тушунтирдик. Бола асраб олиш тӯғрисидаги мақолани ӯқиб чиқдим ва бу масалада берилган саволларни баъзисини кӯриб чиқдим. Ҳужжатларида (шаҳодатнома, паспортлар) ҳам қиз поччасининг насаби (фамилияси) билан ӯтказдирилган. Саволим шуки никоҳ шаҳодатномасида унинг ӯз отасининг насаби билан тӯғрилаб олиш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар тўғри нарсани уларга айтибсизлар. Энди ҳамма ҳужжатарини имкони бўлса, тўғрилаб олиш лозим. Имкони бўлмаса, ҳужжатдагилар ҳақиқий ота-онаси бўлмаганини билса кифоя қилади. Валлоҳу аълам!