Ассалому алайкум! Менинг исмим Гулинур. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида "эстрада актёри" бўлимида 1-курсда таҳсил оламан. Ўзингизга маълум биз ҳозирда ҳар хил саҳна кўринишлар, яъни этюдлар устида ишлаймиз. Ҳозир мен ижро этаётган қаҳрамон қиз рус қизи ва у христиан динига мансуб. Сахна кўринишини охирида қаҳрамоним бир йигитга унаштирилади ва у қизнинг онаси "Дева Мария" сурати туширилган қоғозни олиб қизини ва бўлғуси куёвини "хочлайди" қахрамоним ва унинг бўлғуси қайлиғи суратни ўпиб қўйишади. Саволим шундан иборатки бундай қилиш Ислом динига зид эмасми?
Ва алайкум ассалом! Зид. Валлоҳу аълам.