Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ укам билан бирга жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Бир куни хуфтонни 4 ракат фарзини ўқиётганда Аллоҳ кечирсин ташаҳҳудда ат- таҳиятни айтмасдан 3 -ракатга туриб кетдим лекин укам турмади . Кейин салом беришдан олдин саждаи саҳв қилдим укам қилмади. 1) Шу ҳолатга қандай муносабат билдирасиз? Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. билан худди шу ҳолатда бирга саждаи саҳв қилганлари ҳақида ўқиган эдим.
– Ва алайкум ассалом! Укангиз сизга эргашиши вожиб эди. Охирида саждаи саҳв қилиши ҳам. Валлоҳу аълам!