Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг турмак билан рӯмол ӯраши

00:03 / 26.01.2019 | Zilola | 4655
Ассалому алайкум! Якинда келган жавобингизда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим: Бир қавмики, қўлларида сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бору улар ила одамларни урурлар. Бир аёлларики, улар кийимли яланғочлар, йўлдан оздирувчилар, йўлдан озувчилар. Бошлари худди туянинг қийшайган ўркачига ўхшайди. Улар жаннатга кирмаслар ва унинг ҳидини ҳам топмаслар. Албатта, унинг ҳиди бунча ва бунча масофадан келиб турур», дедилар» деган ривоятни ӯқидим. "Бошлари худди туянинг қийшайган ӯркачига ӯхшайди" ибораси хозирда жағидан рӯмол ӯраб юрган аёлларнинг рӯмоллари ичидан сочларини юқорига йиғиштириб, турмак қилиши ҳақида эмасми? Опамдан эшитишим бӯйича бу турмак шу ривоят асосида башорат қилинган бӯлиб айни шу турмак хақида экан. Шунинг учун хам Арабистон аёллари хижоб ва рӯмолларини фақат ӯзини ӯрашар экан. Мен хам шу йӯсинда рӯмол ӯрайман. Бу гапларни эшитганимдан кейин иккиланиб қолдим. Бу гап қанчалар тӯғри? Шу хакида маълумот берсангиз илтимос.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. Соч бошдан юқорига кўтарилса шу ҳадис остига киради. Сочни бўйинга ёки орқага йиғиштириб олишнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat