Ассалому алайкум! Опам турмуш ўртоқлари билан жанжаллашиб қолганда эри талоқ қиламан деб қайта-қайта айтганлар талоқсан деганлар. Кейинги кун хазиллашдим деганлар. Эри намоз ўқимайди хатто талоқ нималигини хам билмас эканлар.
– Ва алайкум ассалом! Ҳазиллашиб талоқсан деса ҳам талоқ тушади. Неча марта айтса ўшанча марта талоқ тушган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلَاقُ، وَالرَّجْعَةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарсанинг жиддийси ҳам жиддий, ҳазили ҳам жиддий: никоҳнинг, талоқнинг ва ражъатнинг», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган. Валлоҳу аълам!