Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Давлатнинг хаққи

12:34 / 08.11.2020 | Dilyara | 1707

Ассалому алайкум! Мен пахта тозалаш корхонаси қошида уруғлик чигитни сифатини лабораториясида ишлаганман. Пахта бунтларидан тахлил қилиш учун намуналарни яни пахта олиб уларни чигитини ажратиб олар эдик. Тозаланиб чиққан пахтани корхонага топширишимиз керак эди. Лекин у пахталарни уйимга олиб кетиб кўрпа ёстиқларга солиб ишлатганман. Шу миқдордаги пахтани хозирги вақтда эгасига қандай қилиб қайтарсам қутуламан? Ўша пахтани эгаси ким, давлатми ёки ўша вақтдаги директорми ёки ҳиссадорлик жамиятининг раисими? Давлат улуши 51 фоизни ташкил қилар эди ўша вақтда. Шу хақдан қандай қилиб қутулиб Аллоҳнинг олдида ҳисоб китобимни енгил бўлишини йўлини айтиб берсангизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эгасини кимлигини ўзингиз аниқланг ва ҳаққини адо қилинг. Қиёматга қолдирманг, биз кимга беришингизни билмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat