Ассалому алайкум! Ишонувчанлигимдан фойдаланиб кўплар қарз олишиб қайтариб беришмаган. Ёки ўзлари йўқолиб кетишади ёки сўраганимда жахл қилиб сўрорасанми бераманда ўша пулини деб қўйишади. Олишдан аввал Аллоҳнинг номи билан кқасамлар ичиб, вадалар беришганичун йўқ деёлмаганман. Аллоҳ йўлида пулларимдан воз кечганим яхшироқми ёки қиёматда оламан дейишимми? Ахир ўзим хам фарзанд боқиш учун мусофирда юрган ёлгиз онаман, халол мехнат қилиб топганман. Уларга қандай муомала қилиш керак? Баъзида қийналиб қолсам қарғагим келади, Аллоҳ сақласин.
– Ва алайкум ассалом! Кечмай юрсангиз ҳар кунига сизни номаи амолингизга савоб ёзилади. Валлоҳу аълам!