Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Айрим оналар ҳақида

18:50 / 20.05.2019 | Bekzod Abdullayev | 2350
Ассалому алайкум! Агар бир йигитнинг онаси номаҳрам эркаклардан ўзини олиб қочмаса, бу ҳам етмаганидек, улар билан ношаръий мавзуларда суҳбат қурса, беҳаё видеолар улашса йигит онасига нисбатан қандай муносабатда бўлиши керак? Оилада отада умуман масъулият бўлмаса, аёли ҳақида ўйламаса, нафақасини бермагани сабабли аёл ишласа айб отадами? Онасининг бу ҳолатини пайқаб қолган фарзандлар қандай муносабатда бўлсин онага? Норози эканлигини билдириб қўйиши керакми? Волидамиз Зикр аҳлидан сўранг телеграм каналини кузатиб борадилар. Илтимос бу саволга жавобни каналда ҳам эълон қилсангиз. Ахир бу иш аввало биз йигитларнинг ор-номусимиз масаласику. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин (Илтимос мавзуни кенгроқ ёритиб беринг, зора Онамизга Аллоҳ тавфиқ берса).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Онага эҳтиромини ўрнига қўйиб муомала қилиш керак. Аллоҳ таоло "Наҳл" сурасида қуидагича марҳамат қилади:  

 ادْعُ إِلِى سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ۝ 

125. Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло Ислом даъвати, асослари ва услубларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у киши орқали яхшиликка чорловчи умматларига баён қилиб бермоқда.
Аввало,
«Роббингнинг йўлига...»
Яъни даъват Аллоҳнинг йўлига бўлмоғи керак экан. Баъзи шахсларга, гуруҳларга, тоифаларга эмас, фақат холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак.
Иккинчидан:
«...ҳикмат...»
Демак, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савияси ва бошқа омилларни эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим.
Учинчидан:
«...ва яхши мавъиза ила даъват қил».
Шунингдек, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш, рағбатлантириш учун чиройли сўз ва гапларни топиб гапириш зарур бўлади. Уларни нафратлантирмаслик лозим.
Тўртинчидан:
«Ва улар ила гўзал услубда мужодала эт».
Ҳар бир даъватчи кишилар билан гўзал услубда мунозара қилиши керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб боришга тайёр бўлиши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал қилмасдан, рақибининг кўнглига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган даражада усталик билан мунозара олиб бориши лозим.
Бешинчидан:
«Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билувчи ва ҳидоят топувчиларни ҳам ўта билувчидир».
Яъни яхшиликка чорловчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.
Исломга даъватнинг асосий қоидалари шулардан иборат. Гоҳида ҳикмат ва яхши мавъиза ила Аллоҳнинг йўлига чақираётган яхшиликка чорловчиларга қарши душманлик, тажовузкорлик содир бўлиши ҳам мумкин. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat