Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яширинча фойдаланишдаги ҳолат

18:54 / 15.03.2021 | Bekzod Ziyodullayev | 1632

Ассалому алайкум! Яқинда газдан 2 млн га яқин қарзимиз борлиги учун газ тармоғидан онлайн узилдик. Отам вақтинчалик фойдаланиш учун прамой (газдан ҳисоблагичдан ўтмасдан тўғридан тўғри фойдаланиш) қилдилар. Бунга бувам (оталари) қаршилик қилсаларда парво қилмаган киши мен (ўғиллари) айтса писанд ҳам қилмасликлари аниқ. Бу ҳолатда газ тафтида қизиган барча нарсалардан четда бўлишга Аллоҳ қодир қилганича узоқлашяпман. Таҳоратда ҳам иссиқ сув бўлсада яхтайидан фойдаланябман, шу газга пиширилган нонларни ҳам истимол қилмаёмман. Лекин буткул фойдаланмасликни иложи йўқ? Шу орада бироз тобим қочим шамоллаб ҳам қолдим. Савол: Инсон ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда жунубот (ғусл вожиб) бўлиб қолса - агар шамоллаган бўлсам, ҳаво жуда совуқ бўлмасада совуқроқ бўлса, шу газда қизиган иссиқ сувдан фойдаланганим маъқулми, таяммум қилганим маъқулми ёки совуқ сув бўлсада шу сувга ғусл қилганим? 2. Мани бир фикр ўйлантиради доим. Шайтон ва Нафс жумласини ажрата олмайман. Масалан Аллоҳ асрасин, бирон гуноҳ иш қилиб қўйсам, бу иш қилишга ўз нафсим сабабчи бўлдими ёки шайтон? Бирон гўзал суннатни билсам, (қилиш жуда катта савоб, қилмаслик гуноҳ эмас бўлган амал) шуни қилмоқчи бўламан, ҳаёлимда ҳам Охират учун жуда фойдали амаллигини онгимда сингдириб турсам ҳам, жисмим бўйсинмайди. Шу ҳолатда ўз нафсимга бўйсинган бўламанми ёки шайтон найрангларига тушуб қоламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз фойдаланинг отангизга айтмасдан пулини тўлашга ҳаркат қилинг. Инсоннинг табиатига гуноҳларни қилиш истеъдоди киритилган. Инсонда икки унсур бор. Бири фисқи-фужур қиладиган унсур, иккинчиси тақвога бошлайдиган унсур. Инсон фисқи-фужурга яқинлашса ёки у ҳақида ўйласа фисқи-фужурга олиб борадиган ўша унсур ишқаланади, ҳаракатга келади ва маъсият содир бўлишигача олиб боради. Тақволи инсонларга, панду-насиҳатларга яқинлашса тақво унсури ишқаланади, ҳаракатга келади ва соҳибини ҳам ўша ишларни қилишга ундайди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Содиқлар билан бирга бўлинглар, уларни сафида бўлинглар” деб буюрган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat