Ассалому алайкум! Такси қиладиган одам йўл кира ҳаққини мижоз билан келишмасдан “берарсиз” деб одам олса ва олиб бориб қўйгандан кейин “берган пулингиз кам яна қўшиб беринг” деса бўладими.
Ва алайкум ассалом! Бу келишув фосид ижара ҳисобланади. Бундай вазиятда шунча масофага одатда қанча берилса, шунча бериши керак бўлади. Ортиғини олиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.