Ассаламу алайкум! Мен олдинроқ сизга сигарета ва намоз ҳақида савол бергандим. Эни шунга оъхша яна бир савол бермоқчиман. Бу аволим сигарета ва қурон ҳақида. Мен оъзмоз боълса ҳам қурон оъқишни биламан. Аммо шукунларда сигаретани ташай олмаётганим учун, қуронни умуман оъқимаяпман. Мен оъзимча сигарета чэкаяпман, бу ҳолатда қурон оъқишим мумкин эмас деб оъйлаяпман. Чэкишни ташлаганимдан кейин қуронни оъқиб тураман деяпману, анчадан бери ташолмаяпман. Шунга қуронни умуман оъқимаяпман. Бу ёғига чэкишни ташлашга ҳаракат қиламан. Лекин агар, мободо буни уддалай олмасам, қурон оъқигим келганда оъқисам боълаверадими? Чэкишни қуронга боғлашим тоъғрими? Агар қурон оъқийверишим жойиз боълса, албатта сигаретадан кейин тахоратни янгилаб ҳушбойланиб оламан. Чунки мени наздимда сигарета тахоратни бузади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўша нарсанинг ҳаромлигини ва таҳоратни бузишини билсангиз, тезроқ ташланг. Аммо дарҳол Қуръон ўқишни бошланг. Одам ўзича бу каби ҳукмни чиқариб олиши керак эмас. Ҳозирги ҳолингизда чекиш гуноҳига Қуръон ўқимасликни ҳам қўшиб олгансиз.