Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омонат

05:43 / 29.09.2021 | Arofat Isnoilova | 865

Ассалому алайкум! Мен исломий каналларда ёки китоблардан олган илмимни етказишим омонат эканлигини биламан аммо нотўғри айтиб қўйсамчи деб жуда жуда қўрқаман бугун бир қиз олдимга келиб ҳижоб ўрамоқчиман аммо баъзи муамоллар бор деди мен қўлимдан келганича ҳижоб фарзлигини кафанга ўранмасдан олдин ҳижобга кириш кераклигини ва ҳижобсиз ўлса Аллоҳга осий ҳолда ўлишини айттим домладан эшитгандм аммо ҳар гамипмни бирида мени илмим йўқ ҳатто Қуръон ўқишми билмайман мен ҳам силардек гуноҳкорман аммо билганимни етказиш бўйнимдаги омонат дедим тўғри йўл тутдиими маслаҳат берганимдан кегин ҳам қўрқиб ўтирдм нотоғри малумот берб қўймадимми деб баъзида билганимни ҳам қўрқиб айтмайман шу жоизми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи пухта билган нарсаларни айтиб етказиш керак. Бундай ҳолатларда китоблар орқали ўрганиш ва айтиладиган гапларни ҳам китобландан бирга ўқилса, хатодан холи бўлинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat