Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАМОЗДАГИ АМАЛЛАР ХАКИДА

00:00 / 26.10.2009 | eski savollar | 4082
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан:1. Умар (р.а): «Албатта, мен намозда турган ҳолимда ўз аскарларимни ҳозирлайман», деган эканлар. Хадиснинг изохида ислом, дин-диёнат тараккиёти хакида фикр килиш билан намоз бузилмаслиги таъкидланган. Купинча менда шундай холат юз берадики, намозда китобда укиган хадислар, фикрлар, гохида ихтилофли масалаларни ечиш каби фикрлар тугён уради. Биродарлар билан бахслашган масалалар тугрисидаги уй-хаёллар бошимда айланади. Мени холатим намоздаги хушуъни бузадими? Хаттоки шундай фикрларни даф килишга хам каттик харакат килиш керакми?2. Таъкидланмаган суннат намозларга шомдан олдин 2 ракат намоз укиш хакидаги ривоят келган. Ханафий мазхабининг мен билган китобларида (Хидоя, Мухтасари-викоя) бу намоз зикр килинмаган. Устоз пайгамбаримиз (с.а.в)нинг ва утган сахоба розияллоху анхумларнинг суннатларига амал килишни, уларга эргашишни ният килган мусулмон мазкур намозни агар вакт бемалол булса укиса буладими? 3. Пайгамбаримиз (с.а.в) гусл килаётганларида уларнинг авратларини хаттоки оналаримиз хам бирор марта курмаганликлари ривоятда келади. Мухтарам устоз биз хам бу масалада суюкли пайгамбаримизга эргашиб кандай амал килсак булади, яъни бунинг амалий ижроси кандай булади? Жимоъ килаётганда ва гусл килаётганда аврат кандай тусилади? Бундай пайтда эркак ва аёлнинг авратпушларининг сифатини батафсил тушунтириб берсангиз. Аллох барчамизни Узининг хаёли бандаларидан айласин! Амийн!ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳамма ҳам ҳазрати Умар бўла олмайди. Сиз айтган ҳолатлар намоздаги хушуъга футур етказади. Бундай фикрларни даф қилишга ҳаракат қилиш керак.2. Абдуллоҳ ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шом намозидан олдин намоз ўқинглар, деб айтдилар, учинчи мартада одамлар уни суннат қилиб олишини ёқтирмай, ким хоҳласа, дедилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.Абу Довуд қилган бошқа бир, ривоятда: «Шомдан олдин икки ракат намоз ўқинглар», дейилган. Ҳанбалий мазҳаби ҳақиқатан ушбу ҳадисни суннат қилиб олган, десак муболаға қилмаган бўламиз. Уларнинг бугунги кунги вакиллари доимий равишда Шомдан олдинги икки ракат намозни ўқишади. Шунинг учун ҳарами шарифга борган кишилар бу ҳолни кўриб ҳайрон бўлишлари керак эмас. Ҳанафий, шофеъий ва моликий мазҳабларни эса вақт қисқалиги учун бу намозни ўқиш макруҳ, деганлар. Ушбу ва унинг маъносидаги ҳадислар мансух бўлган. Шом намозининг вақти қисқа, унинг вақти кириши билан фарз намозни ўқиш керак бўлади.Сиз бу масалани сўраб жуда тўғри иш қилгансиз. Аммо турли ривоятлари ўқиб ўзича ҳукм чиқариш яхши эмас. Ҳукмни мужтаҳид олимлар чиқарадилар. Шунинг учун ҳам, сиз билан биз мазҳабдаги бор ҳукмларга амал қилаверсак, ўтган сахоба розияллоҳу анҳумларнинг суннатларига амал килишни, уларга эргашишни қойиллатиб йўлга қўйган бўламиз. 3. Бу батафсил баён қилинадиган нарса эмас. Авратни тўсилиш йўлга қўйилиши ҳосил бўлса, етади. Бу масалани кўп марта ёзилди.

Топ рейтинг www.uz Openstat