Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сағирнинг ҳаққи

00:00 / 26.12.2006 | eski savollar | 4469

Ассалому алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари! Яқин қариндошларимиздан бўлган бир киши вафот этди. У кишидан 4 нафар вояга етмаган фарзандлар қолди. Ўн кунлардан кейин вафот этган кишининг укалари бизникига келиб, акаларига савоб етказиш мақсадида эҳсон қилаётганлигини айтишди. Бизлар шу пайт оила аъзоларимиз билан ўйланиб қолдик. Шунда у киши "ҳеч ҳижолат бўлманглар, барча эҳсон харажатларини мен ў'зим қилмоқдаман, акамни молидан – яъни сағирларини ҳаққи бу эҳсонга аралашмайди, бораверинглар" деб кетди. Мен, бу эҳсонда барибир сағирларни ҳаққи бор деб оила аъзоларимни бормасликларига чақирдим. Оила аъзоларим эса, укаси ўзи харажат қилмоқда, силаи-раҳмда бўлишимиз керак, деб эҳсонга бордилар. Мен эса тақво қилиб, сағирлар ҳаққини еб қў'йишдан қўрқиб бормадим. Муҳтарам шайх жаноблари, оила аъзоларим тўғри иш тутдиларми, мен шу тўғрида сиздан билмоқчи эдим? Ташаккур!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Агар эҳсон ҳақиқатан ҳам фақат уканинг ҳисобидан қилинган ва болаларнинг ҳаққи қўшилмаган бўлса, сиз нотўғри қилгансиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat