Ассалому алайкум! Амаллар ниятга боғлиқдир китобини ўқиб чиқиб бир савол пайдо бўлди. Китобда қуйдагича келади жамоат намозида имомга иқтидо қилишда мана шу имомга ишора йўли билан ёки мехробдаги имомга иқтидо қилдим дейилар экан. Ман намозни бошлаганимдан бери, ишорасиз, имомга иқтидо қилдим .. фарзи учун дердим. Шу холатдаги ниятим тўғри бўлганми?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлган. Валлоҳу аълам!