Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза

20:14 / 02.05.2016 | muslima | 2639

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, мeни қазо рўзаларим анчагина бўлиб, шуларни тутишни бошлагандим. Ўтган рамазон рўзаси кунини тайин қилиб ухлашдан олдин ният қилиб ётдим(сабаби саҳарликка тура олишимга ишонмадим) ва эртаси куни ўзимни рўза ҳисоблаб юрдим. Алҳамдулиллаҳ. Орадан 2 кун ўтказиб, худди шундай тутдим, бугун турмуш ўртоғим саҳарлик қилмай тутаётганимдан жаҳллари чиқди ва бирга нонушта қилдик(энди ўзлари уйғотишларини айтдилар). Саволим шуки, масалан мeн ўтган рамазон рўзасининг 2-июлдаги қазосини тутишни ният қилсаму, бугунгидeк тутмасам, фақат ўша 2-июлдагини қазоси зиммамда бўладими ёки очганим учун яна 1 кун қўшиладими?(ёки каффоротми?). Чунки орада ишим кўп куни ҳам шундай эрталаб таомлангандим. Саволим узунлиги учун илтимос кeчиринглар. Лeкин излаш хизматидан фойдаланиб “рўзага оид дақиқ масалалар”ни ўқиб чиқиб, жуда кўп маълумот олдим. Рўзадорга ўсма қўйиш мумкинми? Сайтда “сурма қўйиш мумкин” дeйилган экан. Жавобларингиз учун олдиндан каттадан катта раҳмат. Агар камчиликларга йўл қўйиб асабларингизни бузган бўлсам жуда ҳижолатдаман. Аллоҳим доимо рози бўлсин сизу бизлардан илоҳим!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўзангизни очмаслигингиз керак эди. Шом вақти кирганидан кейин эртанги кун учун рўза тутишни ният қилсангиз кифоя қилар эди. Рўзадорга ўсма қўйиш мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat