Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Ҳазрат!Устоз мен www.фиқҳ.уз сайтида қуйидаги савол-жавобни ўқидим:Савол: Банкка қўйилган пуллардан закот бериладими?Жавоб: Банкка қўйилган пул нисобга етиб, бир йил тўлса ёки ёнидаги пуллари билан нисобга етиб, бир йил тўлган бўлса, закот беради.Устоз мана шу савол ва жавобларни унчалик тушунмай қолдим, зеро банкка қўйилган пул кўпайса бу рибо бўлиб қолмайдими? Менинг илмим камлик қилгани учун саволни тушунмаган бўлсам керак деган андишада Сизга бу саволни бердим. Устоз саволимда камчиликлар бўлса узр сўрайман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Рибо бўлса, закот бермасин дейилганми? Сармоя рибо эмаску! Рибони чиқариб ташлаб сармоядан беради.