Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволларим

21:12 / 08.10.2018 | Xasanboy Ergashev | 2030
Ассалому алайкум! 1). Тажвид қоидаларисиз ўқилган намоз қабул бўладими ёки қайта ўқиш лозимми? 2). Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматиллоҳи алайҳ ҳазратлари қайси тариқат шайхи бўлганлар? 3). Ислом.уз расмий сайти ҳамда Зикр аҳлидан сўранг саҳифасидаги малумотлардан фойдаланиб борамиз. Биз ҳам дўстлар, биродарларга тарқатиб улашишимиз мумкинми? Тарқатиб (малоллантирмаган ҳолда) турсам бундан розимимисизлар? 4). Қанча ҳаракат қилсам ҳам ишим юришмаяпти. Ибодатларимни нуқсонлари, гуноҳларни каффорати дейиш мумкинми ёки тақдирим шундай ёзилганки мен шу қийинчиликдаманми? Ич ичимдан қаттиқ қайгудаман. Лекин Аллоҳ гуноҳимни кечирсанг бўлди, охиратга асрагандирсан хурсандчилик кунларимни, ҳикматинг чексиз деб ўзимни овутаман. Иботадни тарк қилайман ИншаАллоҳ. Хатто бу дунёдан кўра ўлишни афзал кўрган кунларим ҳам бўлди. Шукурки, Аллоҳни хузурига боришим бор деб, бу ишларни Аллоҳни ҳикмати, синови деб ўзимни юпатдим. Бундай қийинчиликни қандай таснифлаш мумкин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Бу намозни ўқувчисига боғлиқ. Янги ўқишни бошлаган инсон бўлса ўқиган намозлари жоиз. Фақат ўнглашга ҳаракат қилиш шарт билан. Имом бўлиб ҳам бузиладиган даражада хато ўқийверса қайта ўқишлари шарт. 

2). Ҳазратимиз Нақшбандия тариқатида бўлганлар.

3). Розимиз, фақат линклари билан тарқатинг.

4). Аллоҳнинг энг суюкли пайғамбарларидан Одам алайҳиссалом узоқ йиллар ер юзида ёлғиз сарсон-саргардон бўлдилар. Юнус алайҳиссалом қирқ кун балиқнинг қорнида ўта даражада иссиқ ҳолатдан қийналиб қолдилар. Юсуф алайҳиссалом бир неча йил очлик замоналарида қамоқда ўтирдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн уч йил ўта қаттиқ босим, қавмининг нафрати ва ашаддий душманлиги остида яшадилар ва ҳоказо. Шу каби тарихларни ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat