Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу Ҳазрат!Устоз, намоз ўқишни балоғат ёшидан бошлаб ўқиш кераклигини билиб олганман, лекин намоз ўқиш фарзлигини кеч билганман ва бир неча йиллик қазо намозларимнинг миқдорини қандай ҳисобласам бўлади? Қачон биринчи марта эҳтилом бўлганини эслай олмаган одам, 15 ёшни балоғат ёши ҳисобласа бўладими ( бу ёшни фиқҳ.уз дан олган маълумотдан келиб чиқиб айтмоқдаман)? Саволимда камчиликлар бўлса олдиндан узр сўрайман. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бўлади. Бир йилда неча намоз борлигини ҳисоблаш жуда осон.