Ассалому алайкум! Мен қарз бўлиб қолдим. Шу сабабли одамлар овқатланиб ўтирган жойига бориб, "Қарз бўлиб қолдим. Илтимос мендан савдо қилинглар" деган мазмунда қоғозга ёзиб олдиларига ручка, қалам қўйиб, орадан маълум бир вақт ўтиб сотиб олган бўлса пулини олиб, олмаган бўлса ручкаларимни қайтариб олиб кетиш орқали совдо қилиб қарзларимни эгаларига қайтармоқчиман. Шу савдом тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Бирор бошқа ишни ушланг. Бундан кўра мардикорлик қилиб бўлса ҳам пул топиб қарзларингизни тўланг. Валлоҳу аълам!