Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибодаги янги хийла

00:00 / 29.03.2012 | eski savollar | 2710
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РАҲИЙМ. Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Набий солаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Бу мурожаатимиз одатдагидан узунроқ бўлгани учун Сиздан узр сўраймиз. Аммо, юзага келган муаммони бартараф қилиш учун яна Сиз мухтарам Зотга мурожаат қилмоқдамиз. Бир хил жинсдаги нақд пулни хисоб рақамга ўтказиш ёки хисоб рақамдаги пулни нақдга айлантиришдаги хар қандай зиёдалик Рибо эканлигини, шу билан бирга Саррофлик хақидаги қоидаларни Сизни китобларингиз ва ёзганларингиздан ўрганиб, билиб олдик. Аксарият тадбиркорлар шу ёзилганларга амал қилиб келмоқдалар. Бунинг учун Сизга алохида ташаккурлар айтамиз. Аммо, айни кунларда хисоб рақамдаги пулни нақдга ёки аксинча, нақдни хисоб рақамга тушириш борасида янги шубхали бир вазият одат тусига кириб қолмоқда. Бу холат қўйидагича; Хисоб рақамидаги пулини нақдга айлантирмоқчи бўлган одам (1-шахс), нақд пулини хисоб рақамдаги пулга айлантирмоқчи бўлган (2-Шахс)нинг хисоб рақамига ўтказади. Айтайлик 1.млн сўм ўтказиб берган одам 2-шахсдан 900 минг сўм олиши мумкин эмаслиги, бу иш Рибо эканлигини кўпчилик билиб олди. Аммо, баъзилар худди шу ишда Саррофлик қоидаларини бузиб, хийла тариқасида ишлатишмоқда. Жумладан, 1-шахс ўтказиб берган 1.млн сўми учун 2-шахсдан 900 минг сўм эмас, балки шу 900 минг сўмни Доллар кўринишидаги миқдорини олиб, бу иш Рибо эмас чунки, бу ердаги пуллар жинси бошқа-бошқа бўлгани учун бу иш Саррофлик дейишмоқда. Хисоб рақамга пул келиб тушган кундаги долларни бозор нархи 2800 сўм десак, Саррофлик бўлиши учун 1-шахс ва 2-шахс ўртасидаги олди-берди (1.млн.сўм / 2800) = 357,14 доллар бўлиши керак эди. Аммо, улар пул бизники долларни хоҳлаган нархимизда хисоблаймиз деб, долларни ўша кундаги нархини бозор миқдорида эмас, балки ўзларича 1 $ = 3111 сўм деб келишиб, ўтказиб берилган 1.млн сўм учун 321,44 доллар олди-берди қилишмоқда. Бу ердаги хийла шундан иборатки, уларни олди-берди қилган 321,44 долларни асл бозор қиймати, яъни (321,44 $ х 2800) = 900.минг сўмга тенг бўлмоқда. Улар бу ерда хеч қандай Рибо йўқ, бу иш Саррофлик десалар ҳам бозордаги нарх-наводан келиб чиққан холда ўртада зиёда қилишлик нияти “яшириниб” турганини кўришимиз мумкин. Агар ана ўшаларга, Сизлар ўзаро келишиб 1 доллар нархини 2800 сўм эмас, 3111 сўм бўлишига рози бўлибсиз, мана менда 1000 доллар бор мендан ҳам 3111 сўмдан сотиб олингчи дейилса, сотиб олмасликлари турган гап. Уларни бу ердаги асосий хийлалари, долларни бозор нархини инобатга олмасдан, хар ким ўз манфаати учун тўғри келадиган нархни суний равишда келишиб олишда бўлмоқда. Бу холатлар Рибо учун хийла бўлиб қолмаяптимикин, деб ўйлаб қолдим. Фзийлатли Шайх жаноблари, хозирда бу каби шубҳали холатлар кўпайб кетди. Бунга билган ҳам, билмаган ҳам ўзича хар-хил фикрларни айтиб юрибди. Бу холат бўйича шариат қоидаларида бирор аниқ ечим борми, ёки хар ким амалдаги бозор нархини инобатга олмай, ўзича келишиб олаверса ҳам тўғри бўлаверадими? Савдо муносабатлари жуда нозик масала бўлиб, бизни илмимиз жуда камлиги учун яна Сизнинг жавобингизга мухтож бўлиб турибмиз. Барча мехнатларингиз учун Аллоҳ таоло ажру савобларини кўпайтириб берсин! Омийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Саррофликда бозор нархини олиш шарт.

Топ рейтинг www.uz Openstat