Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг ҳаққи

11:12 / 28.03.2021 | Hasanboy | 2613

Ассалому алайкум! Аввалги саволларим учун берган жавобларингиз учун раҳмат! 1) Эрнинг ҳаққи катта эканлиги ҳақида айрим ҳадисларни(баъзилари ҳадисдан иқтибос холос) келтираман: а) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар бирон бандани бошқа бир бандага сажда қилишга буюрган бўлганимда, шубҳасиз, хотинни эрига сажда қилишга буюрган бўлардим» (Термизий ривояти). б) Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди. с) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамнинг намозини Аллоҳ мақбул қилмайди ва уларнинг биронта ҳам яхшилиги осмонга кўтарилмайди: қочоқ қулнинг, то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунича, эрини норози қилган аёлнинг, то эри ундан рози бўлмагунича ва мастнинг, то ўзига келмагунича», деганлар. 2) Шариатимизда эр хотинига қуйидаги ишларни буюришга ёки мажбурлашга ҳаққи йўқ экан(хатолик бўлса илтимос айтинг): - бола туғиб берасан; - боламни эмизасан; - болаларимни парваришлайсан; - овқатимни тайёрлаб берасан; - кирларимни ювасан; - уйимни пок тутасан(супир-сидир ишлари); - ота-онангникига мен хохлаган пайтда борасан(ҳар ҳафта эмас); 3) Савол: Юқоридаги ҳадислардан эрнинг хотин устида ўта катта ҳаққи борлигини билдик. Энди ўша ҳаққи қайси ҳақ эканлигини билмоқчи эдим. Манимча фақат жинсий майлини қондиришга ҳаққи қоляпти холос. Билишимча хотин авратини сақламаслиги, фарз амалларни қилмаслиги ёки харом амалларни қилиши - булар эрга эмас Аллоҳ таолога осийлик ҳисобланади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолога осий бўладиган ишларда эрни қалбига озор етказмаслик  ҳам эрнинг ҳаққи. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat