Ассалому алайкум! Кундур ҳақида ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Абу Нуъайм Асбаҳонийнинг “Тиббуннабавий” китобларида имом Байҳақийдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Уйларингизга либон ва шийҳ тутатинглар” деган ҳадислари келтирилган. Муҳаддислар бу ҳадис мунқатиъ, яъни санади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уланмаган деганлар. Валлоҳу аълам!