Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

шафоат хакида

00:00 / 23.07.2011 | eski savollar | 7987
Аллох хак субханаху ва та'алодан узим учун тилаган нарсаларни зиёдасини сизга хам тилайман. Сиздан узр сураган холда бир нарса хакида сурашга ижозат берсангиз.;Бизни таълимотимиз ва эътикодимизга мувофик ким суннатга амал килса иншааллох жазо кунида суннат эгасининг шафоатига эришади.Акси булса,яъни суннатни тарк килган одам шафоатдан бенасиб колади.Ва бу хакда хадис хам эшитган эдим,аммо китобда ровий зикр килинмаган экан.Куни кеча бир одам шу гапни айтишимиз дуруст эмас экан деб раддия изхор килиб бизни уйлантириб куйди. Сиздан илтимос шу масалага ойдинлик киритиб,шафоат хакидаги бизни тушунчамизни тиниклаштириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Сизга хурмат билан абулясин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳақда Аҳли Сунна вал жамоа ақийдавий ‎мазҳабининг асосий китобларидан бўлмиш “Ақоиди ‎Тоҳавия”нинг шарҳида қуйидагилар айтилади:‎‎“Хабарларда ривоят қилинганидек улар учун ‎сақлаб қўйилган шафоат ҳақдир.Шарҳ: Шафоат, луғатда бошқа бировга қўшилиб, унга ‎ёрдам бериш ва ёнини олиб, бирор нарсани унинг учун ‎сўрашдир. Кўпгинча, шафоат, мартабаси ва ҳурмати юқори ‎шахснинг ўзидан паст одамнинг тарафини олиб унга ‎қўшилишига истеъмол қилинади. Қиёматдаги шафоат ҳам ‎шундандир. («ал-Муфрадот фи ғарийбул Қуръон» 263 с.) ‎Шафоатчи ўзини, шафоат қилинадиган шахсга унга ‎ёрдам бериш ва унинг учун бир нарсани тилаш учун, ‎қўшади. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳузурида шафоат ‎берувчилар ҳам, гуноҳкорларга кўмак берадилар.‎ ШАФОАТНИНГ ТУРЛАРИ‎‎1. Биринчи шафоат.‎Бу улуғ шафоат бўлиб, барча пайғамбар соллаллоҳу ‎алайҳи васалламлар ичидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу ‎алайҳи васалламнинг ўзларига хос қилингандир. Бунинг ‎далили, Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилган ‎‎«улкан шафоат» ҳадисидир. ‎‎2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ‎яхшиликлари ва ёмонликлари баробар бўлиб қолган ‎одамларни жаннатга киришлари учун шафоат қилишлари. ‎‎3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ‎бошқа бир, дўзахга амр қилинган одамларни унга ‎кирмасликлари учун шафоат қилишлари. ‎‎4. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ‎жаннатга кирган одамларнинг амаллари савоби тақозо ‎қилган даражадан юқори даражага кўтариш учун шафоат ‎қилишлари. ‎‎5. Баъзи қавмларни жаннатга ҳисобсиз киришлари ‎ҳақидаги шафоат. ‎Бу қисмга далил Укоша ибн Мусонинг ҳадисидир. ‎Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дуо ‎қилиб, Аллоҳ уни жаннатга ҳисобсиз кирадиган етмиш ‎минг кишилардан қилишини сўраганлар. (Бухорий, ‎Муслим). ‎‎6. Азобга сазовор одамлардан азобни енгиллатиш учун ‎шафоат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалланинг ‎амакилари Абу Толибнинг азобини енгиллатиш ҳақидаги ‎шафоатларига ўхшаш. (Муслим Абу Саъид ал-Худрий ‎розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). ‎‎7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ‎барча мўминларга жаннатга кириш изни берилишини ‎сўраб қиладиган шафоатлари. Имом Муслим Анас ибн ‎Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис бунга ‎далилдир. ‎Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎‎«Мен жаннат ҳақидаги биринчи шафоатчиман»-‎деганлар. Яъни, одамларнинг жаннатга киришлари учун, ‎деганлари. ‎‎8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз ‎умматларидан гуноҳи кабира қилганларига шафоат ‎қилишлари. Шафоатнинг ушбу тури ҳақидаги ҳадислар ‎кўпдир. Ушбу турдаги ҳадислардан бири: ‎Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадислари ‎бўлиб, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎‎«Шафоатим умматларимдан аҳли кабоирлар (гуноҳи ‎кабира қилганлар)гадир», дейдилар. (Имом Аҳмад).‎Ушбу саккиз тур Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ‎васалламга ва шафоат қилинувчига нисбатандир. ‎Энди шафоат шафоатчига қараб ҳам саккиз турли ‎бўлади: ‎‎1. Анбиё алайҳиссалломларнинг умматларига ‎шафоати. ‎‎2. Фаришталарнинг гуноҳкорларга шафоати.‎‎3. Кичик болаларнинг ота-онасига шафоати. ‎‎4. Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганнинг ўз аҳлидан ‎етмиш кишига шафоати. ‎‎5. Қуръонни ёд олган кишининг аҳли байтига шафоати. ‎‎6. Мўминларнинг бир-бирлари ҳақидаги шафоати. ‎‎7. Қуръони каримнинг ўз қорисига шафоати. ‎‎8. Рўзанинг рўзадорга шафоати. ‎Далил: қуйидаги оятлар: ‎‎1. «У зотнинг ҳузурида шафоат берадиган, фақат ‎Унинг изни ила бўлур». (Бақара: 255). ‎‎2. «У зот ишнинг таъбирини қилур. Ҳеч бир шафоатчи ‎йўқ. Магар Унинг изнидан сўнг бўлур». (Юнус: 3) ‎‎3. «Шафоатга молик бўлмаслар. Магар Раҳмон ‎ҳузурида аҳд олгангина бўлур». (Марям: 87) ‎‎4. «Ўша Кунда шафоат наф бермас. Магар кимга ‎Раҳмон изн берса ва унинг гапиришига рози бўлса (наф ‎берур)». (Тоҳа: 109) ‎‎5. «Ва шафоат бермаслар, магар кимга рози бўлса ‎‎(берурлар). Улар Роббиларидан қўрққан ҳолларидадир». ‎‎(Анбиё: 28) ‎‎6. «Осмонларда қанчадан-қанча фаришталарнинг ‎шафоатлари ҳеч бир нарсани аритмас. Магар Аллоҳ ‎хоҳлаган ва рози бўлган одамга изн бергандан кейингина ‎‎(аритар)». (Нажм: 26) ‎‎7. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: ‎‎«Бас Аллоҳ таоло: «Фаришталар шафоат берди. ‎Набийлар шафоат берди. Мўминлар шафоат берди. ‎Арҳамур Роҳиймийндан бошқа ҳеч ким қолмади», дейди. ‎Сўнгра дўзахдан бир сиқим олади ва ундан ҳеч бир ‎яхшилик қилмаган одамларни чиқаради», деган ‎ҳадислари.(Муслим Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу ‎анҳудан ривоят қилган). ‎‎8. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ‎шаҳиднинг олти хислатини баён қилган ҳадислари ‎охирида: «Ва ўз қариндошларидан етмиш кишига шафоат ‎беради», дейилган. (Термизий ва Ибн Можа). ‎‎9. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎‎«Албатта, менинг умматимдан кўпчиликка шафоат ‎берадиганлар, қабилага шафоат берадиганлар, ота томон ‎қариндошларга шафоат берадиганлар, ва бир кишига, токи ‎жаннатга киришлари учун шафоат берадиганлар бор», ‎деганлар. (Термизий). ‎‎10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза ва ‎Қуръон бандага шафоат берадилар»-деганлар. (Байҳақий ‎‎«Шуабул Иймон»да ривоят қилган). ‎‎11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта ‎‎«Сиқт»-(балоғатга етмай ўлган бола) ота-онасини дўзахга ‎киргазган чоғда Роббиси ила тортишади. Шунда унга: «Эй ‎Роббиси ила тортишувчи бола, ота-онагни жаннатга ‎кирит», дейилади», деганлар. (Ибн Можа). ‎

Топ рейтинг www.uz Openstat