Ассалому алайкум! 1. Нисо сурасида келган оятда Аллоҳ адолат қила олсангиз 2-3-4 тагача уйланинг деган экан, бунда Аллоҳ буюряпти фарз деб тушунамизми ёки биттадан ортиғига уйланиш суннат амалми? Агар фарз амал бўлса биз аёллар бу нарсага қарши чиқиб исёнга кетиб қолмайлик. 2. Етимни бошини силаган мен билан жаннатда мана бундоқ туради деб икки муборак бармоқларини кўрсатган эканлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бу хадисдан келиб чиқиб етим болларга мурувват қимоқчи бўлганлар албатта оналариниям никохларига олишлари керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Инсонни мижозига қараб уйланиш гоҳида фарз бўлади. Бу битта бўлиши ҳам мумкин, 2-3-4та бўлиши ҳам мумкин. Гоҳида суннат ҳолати ҳам бўлади. Гоҳида ҳаром бўлади. Яъни адолат қилолмаса, хотинларини розилигини ололмаса, нафақасини қилолмаса ва ҳоказо. Одамлар битта хотин кифоя қилади деб ўйлашади. Ундай эмас.
2). Етимни қарамоғига олиш учун онасини никоҳига олиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!