Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Синглимни ажратиб олсаммикин

19:00 / 19.07.2021 | Muslimbek Inambayev | 1650

Ассалому алайкум! Мани синглим эрини бир аёл билан галашиб юрганини билиб қолибди. Буни эрихам тан олди, синглим яшамайман деяпти. Олдин хам эри урганди кейин ялиниб олиб кетканди. Энди бунақа хунари чиқибди, отам вафот этганла, ота ўрнида отаман. Синглимни ажратволай десам ўртада 2 ёшлик бола бор. Эр-хотинни ўртасига тушмай десам отамдан кейин тамом бўлган онам борла, эзилиб кетяптила. Нима қилсам тўғри бўлади? Хаммасига тайёрман, яхши бўлса бўлди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани ечими эмас. Ажратиб олсангиз энг катта душманнинг ишини қилган бўласиз. Синглингиз эрсиз қолади ва кейинроқ кимгадир иккинчи ёки учинчи хотин бўлади. Сабр қилиш ва аралашмаслик керак. Киёвга чиройли насиҳат қилиб яхши йўлга даъват қилинг. Гуноҳлардан узоқда юришга оиласига масъулиятли бўлишга ўргатинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat