Ассалому алайкум! Ёшим 29 да. Оилада Отам онам опам ва мен яшаймиз. Отам черноблда катнашганлар 2-гурух ногрони, асаблари жудаям таранглар. Отам билан онам кўп тортишиб қолишарди ва отам онамни кўз олдимда жуда қаттиқ урардилар, мен ёшлигимдан шуни кўриб катта бўлдим. Кўп ажратар эдим. Отам жуда яхши инсон лекин асабийлашганларида бошқа одамга айланадилар бу черноблди тасири деб ўйлайман. 25 ёшимда отам онамни қаттиқ урятган пайитида мен ўзим билмаган холатда ажратаман деб отамни юзларига бир маротаба қўл кўтарганман ва бундан жудаям афсусдаман. Ва отам жахл устида мендан ранжиб дуо қивораман деб қарғаганлар. Хозир эса оиламиз тинч отам мени яхши кўрадилар мен хам отамни жудаям яхши кўраман. Отам билан муносабатимиз жуда хам яхши. Хозир отам онамни урмайдилар. Саволим шуки мен қилган гунохимни тўғирласам бўладими, бунинг учун нима қилишим керак? Оқ бўлган бўлсам қандай қилиб шу мусибаттан қутилсам бўлади? Қандай қилсам Аллоҳ гунохимни кечиради ва рози бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Отангиз хурсанд бўлса бўлди. Ўтган ишни эслашга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!