Ассалому алайкум! Бирор яқин инсони дунёдан ўтганда одамлар бақириб чақириб йиғлашади. Шунақа қилиб йиғлаш жоизми? Агар жоиз бўлмаса бу хақда бирор ҳадис кеганми
– Ва алайкум ассалом! Ҳадис бор.
عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَمَّا أُصِيبَ عُمَرُ رَضِي اللهُ عَنْهُ جَعَلَ صُهَيْبٌ يَقُولُ: وَا أَخَاهُ، فَقَالَ عُمَرُ: أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْمَيِّتَ لَيُعَذَّبُ بِبُكَاءِ الْحَيِّ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِنَّ الْمَيِّتَ يُعَذَّبُ بِبَعْضِ بُكَاءِ أَهْلِهِ عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу мусибатга учраганида Суҳайб:
«Вой биродарим!» деб йиғлай бошлади. Шунда Умар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, маййит тирикнинг йиғиси ила азобланади», деганларини билмайсанми?» деди».
Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, маййит унга ўз аҳлининг баъзи йиғиси ила азобланади», деганлар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳазрати Умарни Абдурраҳмон ибн Мулжам пичоқлаб ташлаганида, ўлим олдида ётганларида бўлиб ўтган бу ҳодисадан ҳам ўликнинг ўз аҳлининг баъзи йиғиси туфайли азобланиши тушунилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!