Ассалому алайкум! 1). Бизга бир қўшнимиз гўштини омонат қилиб топширганди. Мен бир кун овқат қилаётганда ўзимизники билан адаштириб уларникидан солиб қўйибман, кейин билгач ўзимизникидан қўшиб қўйдим. Бу овқат ҳаромми? 2). Намоздан кейинги зикрларда тахорат бузилса янгиланмай давом этиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Билмасдан ишлатиб қўйган бўлсангиз зарари йўқ. Эгасига айтиб ўрнига бошқа гўштдан бериб розилигини олиб қўйсангиз кифоя қилади. Шунда овқат ҳаром бўлиб қолмайди.
2). Янгиламай айтса бўлади. Зикрларни айтиш учун таҳорат шарт эмас. Таҳорат билан айтганингиз афзал, савоби кўп бўлади. Валлоҳу аълам!